Мактаб ўқувчиси синфдошини «самосуд» қилди
Қизларни назоратсиз қолдирган ўқитувчиларга «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилган
Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида ўқувчи қиз синфдошини самосуд қилди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Ушбу ҳолат жорий йилнинг 8 май куни Паяриқ туманидаги 58 умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Мактабнинг 11 «Б» синф ўқувчилари Р. Н. ва Ф. Д лар соат 09:55 да танаффус вақтида ўзаро тортишиб қолишлари натижасида Р.Н дугонаси Д.Ф ни турли хил сўзлар билан ҳақоратлаган ва урган.
Ҳолат туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Олиб борилган ўрганишларга кўра, ўқувчиларни дарс машғулотларида назоратсиз қолдирганликлари, ўз лавозим мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан сусткашликка ва масъулиятсизликка йўл қўйганликлари учун 58 умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси М.А га, 11«Б» синф раҳбари Н.Г га, ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Х.А га ва мактаб психологи Н.А ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг тегишли моддасига асосан, «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Паяриқ тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди.
Маълумот ўрнида, талим муассасаларида бундай ҳолатлар олдин ҳам содир бўлган эди.