8:59 | 25.09.24
Манғистов-Нукус йўловчи поездда ёнғин юз берди. Ҳодиса сабаб поезд 1 соат 3 дақиқа кечикиб келган.
2024 йил 19 сентябр куни Манғистов-Нукус йўловчи поездида турбокомпрессорнинг «B» секциясидан учқун чиқиши оқибатида ёнғин содир бўлди.
Машинистнинг тезкор ҳаракатлари сабаб ёнғин 14:50 да бостирилган, йўловчилар ва вагонларга зарар етмаган.
Юз берган ҳодиса сабаб поезд 1 соат 3 дақиқа кечикиб келган. Масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган, барча локомотивлар яна текширувдан ўтказилган.
Қайд этилишича, локомотив таъмирланган ва яна ҳаракатга тайёр.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: