19:24 | 08.11.24

                       

Марказий банк 7 та банкка санкция киритди

Марказий банк октябрь ойида қонунбузарлик сабаб 7 та банкка жарима қўллади.

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитасида октябрь ойида ўттиздан ортиқ масала кўриб чиқилди.

Қўмита октябрь ойида ўтказилган саккизта йиғилишда 32 та масала бўйича қарор қабул қилди. Йиғилишларда банклар ва молиявий ташкилотларнинг рўйхатга олиниши, уларнинг лицензиялари ва уставларига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Банк назорати бўйича муҳокамаларда, хусусан, тижорат банклари кузатув кенгашлари ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим ходимлар номзодлари кўриб чиқилди. Банкларнинг молиявий ҳолати, Марказий банк талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича 16 та масала муҳокама этилди.

Текширишлар натижасида қоидабузарликлар аниқлангани сабабли 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига жарима санкциялари қўлланилди. Шунингдек, тўлов тизимлари операторлари ва банклар хавфсизлик ҳамда ахборот муҳофазаси борасидаги камчиликларни бартараф этишлари юзасидан огоҳлантирилди.