10:37 | 14.02.24

                       

Марказий банк FinCoNet аъзоси бўлди

Марказий банк Халқаро молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига аъзо бўлди. Маълумот учун, FinCoNet 2013 йилда нотижорат уюшма шаклида ташкил этилган. Ҳозирда мазкур ташкилотга молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 35 та мамлакат регулятори доимий аъзо бўлса, 6 та халқаро ташкилот кузатувчи мақомида қўшилган.

Ўзбекистон Марказий банк Халқаро молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти (International Financial Consumer Protection Organisation – FinCoNet) аъзоси бўлди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу ташкилот билан ҳамкорлик молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида етакчи бўлган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини Ўзбекистон банк тизимига жорий этиш, аъзо давлатлар регуляторлари билан самарали мулоқотни ўрнатишда ёрдам беради.

Шунингдек, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ва амалдаги тартибларни такомиллаштириш, молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада кучайтириш, ходимлар малакасини ошириш ҳамда уларнинг зарурий билим ва кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш имконини беради.

Маълумот учун, FinCoNet 2013 йилда нотижорат уюшма шаклида ташкил этилган. Ҳозирда мазкур ташкилотга молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 35 та мамлакат регулятори доимий аъзо бўлса, 6 та халқаро ташкилот кузатувчи мақомида қўшилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: