18:11 | 11.08.24

                       

Марказий Осиёда минтақавий медиа платформа ташкил қилинади

Марказий Осиёда ягона телеканал ва минтақавий медиа платформа ташкил қилинади.

Марказий Осиёдаги оммавий ахборот воситалари масалалари бўйича ваколатли органлар вакиллари томонидан ягона медиа платформа ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, Остона шаҳрида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиё медиа платформасини ривожлантириш доирасида оммавий ахборот воситалари масалалари бўйича ваколатли органларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Қозоғистон Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Канат Искаков, Тожикистон Телевидение ва радиоэшиттириш давлат қўмитаси раиси Нуриддин Саид, Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари ва бир қатор шахслар иштирок этган.

Шунингдек, учрашувда мамлакат вакиллари медиасаводхонликни ошириш ва сохта маълумотлар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини муҳокама қилди. Медиа индустриясидаги глобал муаммоларга қарши биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳимлиги таъкидланди.

Кун тартибидаги асосий масалалардан бири Марказий Осиёда ягона медиа платформани яратиш бўлган. Томонлар Марказий Осиё телеканали ва минтақавий медиа платформасини яратиш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олди, дейилади хабарда.

Ахборот соҳасидаги ваколатли органлар вакиллари ўз мамлакатлари медиа-индустриядаги интеграция жараёнларида фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: