23:41 | 26.10.23

                       

Марям Тилляева ажрашгани учун зиёфат уюштирди

У 2022 йилда россиялик блогер Амиран Сардоров билан ажралганини маълум қилганди. 

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг невараси Марям Тилляева расман ажрашди. Бу ҳақда у Тошкентда «Ажрим зиёфати»ни ўтказиб, ушбу байрамда олинган лавҳаларни ўзининг Instagram саҳифасига жойлаш орқали маълум қилди.

Ўтказилган зиёфат тўй маросимига ўхшаш тарзда бўлган. Зиёфатга махсус торт буюртма қилинган. Шунингдек, байрам плакатларига «Single and Happy», яъни ёлғиз ва бахтли деган сўзлар ёзилган.

Марям Тилляева ўзининг қиймати 19 минг АҚШ доллари турадиган никоҳ узугини зиёфатдаги ўйинда ютган қизга совға қилган.

Шунингдек у, турмуши 2,5 йил давом этгани, бироқ эри билан муносабатлари атиги саккиз ой бўлганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Марям Тиллаеванинг беҳаё сурати тарқаб, ўзбек аудиториясида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг, блогер Амиран Сардоров Каримовлар оиласидан узр сўраб чиққанди. Бироқ, ўша пост остида Марям Тиллаева сурат унга ёққанини, узр сўраш шарт эмаслигини айтиб изоҳ қолдирганди. Кейин Лола Тиллаева қизи ва куёвининг беҳаё суратига изоҳ бериб, бунга Биринчи Президент Каримовнинг алоқаси йўқлигини айтганди.

Сал ўтиб, Марям Тиллаева эри Амиран унга хиёнат қилганини айтиб чиққанди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: