16:45 | 09.06.23 6884
Меҳмонхонага жойлашган икки мижоз вафот этди
Терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда
2023 йил 8 июнь куни «Deluxe Hotel» меҳмонхонаcига жойлашган 2000 йилда туғилган эркак ва 2002 йилда туғилган қиз вафот этганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Bugun.uz га маълум қилди.
Марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспетизаси тайинланган.
Терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.