12:31 | 26.06.24

                       

«Мен учун ҳатто нафас олиш ҳам оғриқли эди» — Лола

«Ҳаётимда илк марта ўзимни кучсиз ва имконсиз ҳис этдим». Хонанда Лола оиласида йирик кўнгилсизликни бошдан кечирди.

Лола Йўлдошева ўтган икки ҳафта у учун жуда оғир бўлганини айтди. Бу ҳақда хонанда ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилди.

Таъкидлашича, унинг фарзанди мия жароҳатини олган.

«Менинг фарзандим скутерда учиш пайтида  Ҳаётимда биринчи марта ўзимни ҳар томонлама сингандек ҳис қилдим. Мен эмоционал стрессни енгишга куч ҳамда ўзимни қўйишга жой топа олмадим. Мен учун ҳатто нафас олиш ҳам оғриқли эди», — дейди Лола.

Шунингдек, у ҳозир ҳаммаси яхши бўлиб кетгани ҳақида ёзган.

«Тафсилотлар ҳақида айтиб ўтмайман, бизнинг оиламиз жуда кўп стрессни бошдан кечирди, асосийси ҳозир бизда ҳаммаси яши. Бу ҳаётда яқинларимиз, фарзандларимиз саломатлигидан муҳимроқ нарса йўқ. Оилангиз, ўзингиз севган инсонлар ва сиз учун азиз бўлган инсонларни асранг ва уларга ғамхўрлик қилинг. Мен ўзимни кечираман ва сизларга миннатдорчилик ҳамда очиқ қалб билан қайтаман. Ҳаммаси учун Яратганга беҳисоб шукрлар айтаман», — дейди у.

Бундан ташқари, Лола Йўлдошева бўлган ҳодисадан ўзига хулоса чиқаргани, бошқалар ҳам фарзандлари саломатлигига алоҳида эътибор бериши кераклигини айтган.

«Оналар, сизлардан илтимос қиламан, фарзандларингиз скутер, велосипед ёки роликларда учаётган вақтда шлемлардан фойдаланинг. Бизда бундай маданият ва одатлар йўқ. Биз болаларга шлемларни кийдирмаймиз ёки болаларни махсус автомобиль ўриндиғида олиб юрмаймиз. Биз ўзимиз ҳаммасини назорат қилиб турганимиз, фалокатни олдиндан кўра олишимиз ва бунинг олдини олишимиз сабабли бундай ишлар биз билан содир болмайди деб ўйлаймиз, лекин афсуски ҳаётда ҳамма нарса ҳам бизнинг назоратимиз остида эмас. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Хавфсизлик биринчи ўринда туради», — дейди хонанда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: