15:29 | 26.06.24
«Мени онадан сўккани учун қизишиб кетдим». Тошкентда автобус ҳайдовчиси йўл ҳақини тўламаган йўловчи билан жанжаллашгани ҳақида гапириб берди (видео).
Тошкентда автобус ҳайдовчиси йўловчи билан жанжаллашгани ҳақида хабар берилган эди. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати ҳолатни ўрганиб чиқди.
Маълум бўлишича, йўловчи белгиланган йўл ҳақини тўламаган, лекин ҳайдовчига тўлаганини айтган. Ҳайдовчи бунга исбот сўраганида йўловчи бақиришни бошлаган.
«Ўзи сенлар ўзларингдан кетиб қолдинглар. Янги автобус олиб босар тусарингни билмай қолдинглар, онангни палон қилай деб онамдан сўкиб кетгани учун мен ҳам қизишиб кетдим. У видеога олишни бошлади. Шундан кейин кеча видеолар тарқалди. Қилган ишимдан пушаймонман. Мен билан тушунтириш ишлари олиб борилди», — дейди ҳайдовчи.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: