12:14 | 13.09.24

                       

Мерей Омонбоевага нисбатан навбатдаги суд санаси эълон қилинди

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғига нисбатан навбатдаги суд санаси эълон қилинди.

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши бўйича навбатдаги суд 18 сентябрь куни бўлиб ўтади. У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда.

Суд мажлислари жадвалларига кўра, Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан навбатдаги суд иши 18 сентябрь куни Навоий вилояти Навбаҳор тумани судида кўриб чиқилади.

мерей омонбоева, савдо-саноат палатаси, фирибгарлик

У Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми а-банди (Жуда кўп миқдорда фирибгарлик)да айбланмоқда. Бундай жиноят учун БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аёл Шавкат Мирзиёевнинг Навоийга ташрифида бўлиб ўтган учрашувда сўзга чиқиб, Президент келганидан «дух» олганини айтган. Шундан сўнг унга автомобиль совға қилиниши айтилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: