23:17 | 27.08.24
Тошкент метрополитенининг Ўзгариш бекатида ёнғин чиқди.
Ижтимоий тармоқларда «Метрополитеннинг ‘Ўзгариш’ бекатида ёнғин чиқди» мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени маълумот берди.
«Жорий йилнинг 27 август санасида, соат 19:28 лар атрофида Ўзгариш бекатининг контакт рельсидаги мавжуд қурилмалардан бирида қисқа туташув ҳолати содир бўлган ва бунинг натижасида ёнғин чиққан. Юзага келган носозлик машинист ҳамда бекатдаги метрополитен ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилган.
Бу вақт давомида поезд ичидаги йўловчилар бекатга туширилган ва 4 дақиқадан сўнг поезд ҳаракати қайта тикланган. Ёнғин натижасида ҳеч кимга ҳеч қандай талафот етмаган.
Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал бўйича ҳаракатланмоқда. Келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз», дейилади метрополитен хабарида.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: