14:23 | 22.11.23

                       

Миллий гвардия ходимларига «резина таёқ» ва махсус «дубинкалар»дан фойдаланишга рухсат берилади

Телескопик таёқлар металлдан тайёрланган бўлиб, улардан совуқ қуролни бартараф этиш, зарурат бўлганда транспорт воситаларининг ойналарини синдиришда ҳам фойдаланилади.

«Миллий гвардия тўғрисида»ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган.

Фото: Bugun.uz

Унга кўра, Миллий гвардиянинг бошқа давлат органи ваколатига кирадиган ахборотлаштириш техника воситаларини ҳамда ахборотни техник жиҳатдан ҳимоя қилиш воситаларини сертификатлашга чақирилмоқда;

Қонунинг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш принципи» номли моддаси жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда,  Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) фуқарога мурожаат этганида «ўзини таништириш тартиби” билан тўлдирилмоқда;

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари махсус воситаларни қўллашда «резина таёқлар» билан биргаликда «махсус таёқлар»дан ҳам фойдаланиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Телескопик таёқларни шахсий таркиб хизмати мобайнида йиғилган ҳолатда олиб юриш имкониятига эга бўлиб, металлдан тайёрлангани сабабли, фаол қаршилик кўрсатган тартиббузарларни «бўйсундириш», «кузатиб олиб кетиш», совуқ қуролли ҳужумни бартараф этиш, хизмат отларида туриб фойдаланиш учун қулай ҳисобланади ҳамда ундан, зарурат бўлганда, «транспорт воситаларининг ойнасини синдиришда» ҳам фойдаланиш мумкин, дейилади лойиҳада.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: