11:38 | 07.07.23
Эркакни тинтув қилишди унинг ёнидан кичик қоғоз ўрамини, ўрамни ичида ўзига хос ҳидга эга яшил рангли кукунли модда борлигини аниқлаган.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Чилонзор туманидаги кўнгилочар боғ ҳудудида патруллик қилаётганида гиёҳванд модда чекаётган эркакни аниқлаган.
Ҳарбий хизматчиларнинг чекиш учун мўлжалланмаган жамоат жойларида чекишни тақиқлаш ҳақидаги огоҳлантиришларига эркак ҳеч қандай муносабат билдирмаган. Шу билан бирга, тутун ҳиди ўзига хос бўлган. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари холислар иштирокида тинтув ўтказиш чоғида эркакнинг ёнидан кичик қоғоз ўрамини топиб, унинг ичида ўзига хос ҳидга эга яшил рангли кукунли модда борлигини аниқлаган.
Эркак қўлга олинган ва энг яқин ички ишлар бўлимига олиб келиниб, шахси аниқланганда 39 ёшли Я.A. экани маълум бўлган. Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: