15:18 | 12.09.24
Тошкентда «Миллион она – Миллион мам» форуми бўлиб ўтди.
«BABY PRO INTERNATIONAL» масъулияти чекланган жамияти мамлакатимизда хотин-қизлар ва болаларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида хусусий секторлар фаолиятини қўллаб-қувватлаб келаётганлигингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда мазкур йўналишдаги ҳамкорлигингиз биз учун қадрли эканлигини маълум қиламиз.
Сизга шуни маълум қиламизки, “BABY PRO INTERNATIONAL” масъулияти чекланган жамияти жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 10:00да “International Hotel” меҳмонхонасида болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида “Миллион она – Миллион мам” форумини ташкил этмоқда.
Форумда педиатрия ва неонтология соҳасининг етакчи мутахассислари педиатр, неонтолог, aкушер, гинеколог, болалар неврологи, оилавий шифокорлар иштирокида маҳорат дарслари, машҳур блогер-оналар иштирокида мотивацион мулоқотлар ҳамда болалар товарлари ва хизматларининг кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган ҳамда унда 400 нафар ёш оналар ва ҳомиладор аёллар қатнашишлари кўзда тутилган.
Форумнинг асосий мақсади – ҳар бир она ўз фарзандларини муҳаббат, ҳамжиҳатлик ва хавфсизлик муҳитида тарбиялаш учун зарур кўникмалар улашиш муҳитини яратишдир.
Шу муносабат билан Сиздан, “Миллион она – Миллион мам” форумининг азиз меҳмони бўлишингизни сўраган ҳолда форумнинг тантанали очилиш маросимига лутфан таклиф этамиз.
Мазкур форум ишидаги Сизнинг иштирокингиз биз учун ҳамда форумда иштирок этаётган фарзандлари тарбияси ва саломатлигига бефарқ бўлмаган ёш оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари учун муҳим ва аҳамиятли эканлигини билдирамиз.
Икки йил олдин бизда аёллар учун форум яратиш ғояси бор еди. Ўзбек тилида гапирадиган аудиторияга ҳеч ким етиб бормаганини, рус тилида кўплаб форумлар ўтказилаётганини англадик. Биз ўзбек тилида гапирадиган оналарга мурожаат қилишни хоҳладик. “Миллион оналар” лойиҳаси кўплаб аёлларга бир-биридан фойдали нарсаларни билиб олишлари ва платформамизда янги маълумотларга эка булишлари учун бирлашишга ёрдам беради. Биз уни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида янада ривожлантирмоқчимиз,— деди форум ташкилотчиларидан бири Елена Волф.
Уч йилда учта фарзандни онаси бўлганман ва ҳозир кўп оналар туғриқдан кейин нималар қилиш керакни, стрессдан қандай қилиб чиқиб кетишни билмайдилар. Турмуш ўртоғим билан кўп жанжаллар булган туғрикдаги стрессдан кейин ва кандай килиб оилани сақлаб колишни билмайди аёллар. Бундай форумлар тез-тез ўтказилиб туриши яхши сабаби кўп оналар қаердан маълумот олишни билмайдилар. Кўпчилик этиши мумкин биз памперс ва смесларсиз болаларни катта килганмиз деб, лекин хозирда куп боллар барибир смесларда. Ушбу форумда кандай килиб болани парваришлаш, кандай смеслар бериш хакида маълумотлар бериб утилди, — деди Чеченка тахаллуз билан танилган блогер Гульзода Абдуллаева.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: