21:31 | 20.09.24

                       

«Мингтадан биттада учрайдиган касалликка чалинди» — Малика Равшанова

«Мингтадан биттада учрайдиган касалликка чалинган» — Малика Равшанованинг қизи ўта оғир дардга чалинганини айтиб берди.

«Бу менинг онам» қўшиғи билан танилган хонанда Малика Равшанова қизи Солиҳа жуда оғир дардга чалиниб, гематология шифохонасида даволангани ҳақида сўзлаб берди.

— Одамлар ҳар доим бахтли, ҳеч нарсадан ками йўқ Маликани кўришади. Шундоқ ҳам инсонларнинг дарди ўзига етарли. Лекин менинг ҳам ич-ичимдан йиғлаб тонг оттирган кунларим бор. Аллоҳ кимнидир фарзанди билан, кимнидир бошқа яқин инсони билан синайди. Кичкина фарзандимизни ҳеч кимга ишонмай жуда эркалатиб юрардик. Кўз бор нарса, дейман. Instagram’га ҳам расмларини қўймай қўйсам мухлислар кичкинангизни соғиндик, деб ёзишади. Уни жуда яхши кўришади. Бир куни Солиҳамиз мингтадан биттада учрайдиган касалликка чалиниб қолди. Турмуш ўртоғим иккаламиз бизга бу синовни Аллоҳ “Бандам ушбу синовни қандай енгиб ўтади, қандай сабр қилади?”, деган маънода берди, деб тушундик.

— Турмуш ўртоғим фақат бағрини ерга бериб ётдилар. Гематология шифохонасида ётибмиз. Карантиндан аввал бўлаётган гаплар. Онам умра сафарига бориб келганларидан кейин, ҳали мен Малика Равшанова бўлиб танилмаганман. Хўжайинимнинг бизнеси гуркираб яшнаган пайти. Улар фарзандимизнинг касаллигини билиб, биттада букилиб қолдилар. Гематологияда яшаб, у ерда қанчалик ҳаёт билан курашаётганларни кўрдим, инсонларнинг дардини ҳис этдим. Ўшанда мўжиза рўй бериб, қизимиз тузалиб кетди. Шифокоримиз ҳам “Худога айтган яхшиликларинг бор эканки, мингтадан битта ҳолатда сизнинг фарзандингиз тузалди”, деган.
Битта хонада биз билан ётган бемор боланинг онаси билан ҳозиргача гаплашиб турамиз, у тузалмади. Ўшанда қизим қаттиқ шамоллаганидан қондаги тромбоцитлар миқдори тушиб кетган экан. Бундай ҳолатда организмда қони увишмай қоларкан. Биз АКДСлар билан эмланмаганимиз ўшанда қўл келди. Ҳар гал оладиган пайтимизда нимадир бўлиб, ололмай қолардик. Ўша ҳолат фойдамизга ишлаган экан. Бу касаллик биз эр-хотинни руҳан синдириб қўйган. Ўша йилдан бошлаб, турмуш ўртоғим ишхонага корпоративлар, туғилган кунларни қилишни тўхтатганлар. Бундай тадбирларга кетадиган маблағни гематологияда касал бўлиб ётганлар дориларига ишлацинлар, деб пулни беморларга олиб бориб берадиган бўлдилар, дейди хонанда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: