11:01 | 10.07.24

                       

Мирзиёев халқаро темирйўл қуриш бўйича шартномани тасдиқлади

Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли лойиҳасини амалга оширишга оид халқаро шартнома тасдиқланди.

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Хитой Ҳукумати, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида «Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон» темир йўли лойиҳасини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Битим 2024 йил 6 июнь куни Пекин шаҳрида имзоланган. Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон президенти Россия раҳбари Владимир Путин Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой темирйўли қурилишига қарши чиққани ҳақидаги хабарга муносабат билдирганди. Жапаров шу тариқа 20 йилдан бери бу лойиҳа нега амалга ошмаганига жавоб берган.

Мавзуга доир: Садир Жапаров Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли қанча даромад келтиришини айтди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: