10:25 | 26.06.24

                       

Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан журналистларни мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан журналистларни мукофотлади. Улар орасида Kun va Daryo интернет нашрлари бош муҳаррирлари ҳам бор.

Шавкат Мирзиёев 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

Унга кўра, мамлакатда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлида фаоллик кўрсатиб келаётган, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, янгиланиш жараёнларини ёритиш, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий медиа тармоқлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотланади:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

  • Тайпатов Абдижалол Гаппарович — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ҳудудий ахборот таҳририяти бош муҳаррири;
  • Темиров Собиржон Ғуламович — Бешариқ тумани “Бешариқ тонги” газетаси бош муҳаррири, Фарғона вилояти.

“Дўстлик” ордени билан

  • Абдусаматова Мукаддас Салиховна — Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публицист;
  • Бекназарова Саодат Узбековна — “Овози тожик” газетаси катта мухбири;
  • Джураева Дилфуза Джангировна — Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, публицист, Сурхондарё вилояти;
  • Кляский Григорий Николаевич — “Ишонч-Doveрие” газетаси бўлим муҳаррири;
  • Левченко Сергей Владимирович — “Народное слово” газетаси бўлим муҳаррири;
  • Нугманов Равшан Якубджанович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Тошкент радиоэшиттириш уйи овоз ёзиш хизмати режиссёри;
  • Очилов Қудрат Менглиевич — “Бир сафда” журнали масъул котиби;
  • Палуанова Мнайим Пирназаровна — “Нукус-Саяҳат” масъулияти чекланган жамиятининг “Жаслар-TV” телеканали ва “Нукус-ФМ” радиоси директори, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Содиков Икром Мамадалиевич — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ўринбосари;
  • Тохиров Халимжон Тургунович — “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририятининг “Андижоннома.уз” интернет нашри муҳаррири;
  • Хакимов Талип Адилович — Нурафшон шаҳри “Машъал” газетаси бош муҳаррири, Тошкент вилояти.

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

  • Боймирзаева Саодат Ураковна — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг матбуот котибил
  • Муминов Файзулло Абдуллаевич — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг жамоатчилик билан алоқалар кафедраси профессорил
  • Хасанова Захро Тулкуновна — “Гулхан” журнали бош муҳаррири.

“Соғлом турмуш” медали билан

  • Имомхўжаев Зафар Ахбарович — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби.

“Келажак бунёдкори” медали билан

  • Абдурахимов Муслимбек Фозил ўғли — “Зўр TV” телеканалининг “Бу кун” информацион дастури раҳбари.

“Шуҳрат” медали билан

  • Абдукадиров Дилшод Ахмеджанович — “Кун.уз” интернет нашри бош муҳаррири;
  • Абдурахманова Феруза Абдуганиевна — “Менинг юртим” телеканали бошловчиси;
  • Абидов Азиз Агзамович – Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи – матбуот котиби;
  • Алимухамедов Туйгун Вахабович — “Ўзбекистон кўзи ожизлар босмахонаси” давлат унитар корхонаси муқоваловчиси;
  • Базаров Бахриддин Хайдарович — “Академнашр НММ” масъулияти чекланган жамияти бош рассоми;
  • Байтураева Гулжамал Оринбасаровна — “Нурли жол” газетаси бўлим мудири;
  • Voxидова Нозима Рахимовна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат телеканали” давлат муассасаси кино-видеомаҳсулотлар ва тезкор дубляж муҳарририяти катта муҳаррири;
  • Гулямова Дилфуза Иззатовна — “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририятининг Навоий вилояти бўйича махсус мухбири;
  • Джамалов Кахрамон Джумаевич — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” телеканали муҳаррирлар гуруҳи бош муҳаррири;
  • Джумабоева Рахима Мустафаевна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи катта муҳаррири;
  • Зокирова Турсунтош Нормуродовна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиокомпанияси радио гуруҳи мухбири;
  • Иноятова Назира Сайпуллаевна — “Авторадио” радиоси дастурлар бўйича директори ва эфир бошловчиси;
  • Кличбаев Абатбай Реимбаевич — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга нашрлар хизмати раҳбари;
  • Матчанова Интизор Жумабоевна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” телеканали Хоразм вилояти бўйича мухбири;
  • Муротова Муслима Камолидиновна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” радиоканали режиссёрлар гуруҳи сухандони;
  • Ниязов Норбек Рамазанович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” телеканали янгиликлар муҳарририяти бош муҳаррири;
  • Пирнафасова Муҳайё Рустамовна — “Жадид” газетаси адабий муҳаррири;
  • Саидов Шеродил Худайбердиевич — “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг чоп этиш цехи устаси;
  • Сулайманова Алия Исмаиловна — “Даракчи.уз” интернет нашри бош муҳаррири;
  • Сулаймонов Шодмон Султонович — “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари таҳририяти бош муҳаррири, Бухоро вилояти;
  • Шамсиддинов Ёлқин Хакимович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа-маркази етакчи мутахассиси;
  • Эшонқулов Замон Асрорович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи махсус мухбири;
  • Юсупов Аҳмад Менгнимуратович — “Дарё.уз” интернет нашри бош муҳаррири.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Bugun.uz, People.uz, Nova.uz, Kommers.uz, Vzglyad.uz нашрлари асосчиси Бекзод Нугманов ҳам «Шуҳрат» медали билан тақдирланган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: