14:52 | 15.08.24
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефонда гаплашди.
Шавкат Мирзиёев 15 август куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилган.
Ўзбекистон ва Россия Президентлари 2024 йил 26-28 май кунлари Россия Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилишди.
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки мамлакат етакчи корхоналари ва ҳудудлари ўртасидаги кооперация алоқаларини ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва гуманитар дастурларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбат чоғида бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: