20:31 | 11.01.24

                       

Мирзиёевга махсус ҳарбий аслаҳа ва анжомлар кўрсатилди

Олий Бош Қўмондон янги турдаги ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича корхона фаолиятига старт берди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев бугун, 11 январ куни Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига борди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кластерда давлат раҳбарига шлаб чиқариш қувватлари томонидан таъмирланган ва модернизация қилинган ҳарбий техника ва қурол-яроғ намуналари намойиш этилди. Шунингдек, Президентга «Келажак аскари» мажмуаси таркибига кирувчи махсус аслаҳа ва анжомлар тўплами амалда намойиш этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф пайтида Мирзиёев янги турдаги ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича корхона фаолиятига старт берди. Маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш, муҳандис ва мутахассислар малакасини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, янги кластер ҳудудида жойлашган корхоналар ўзаро интеграция қилиниб, уларнинг ягона таъмирлаш цехлари ташкил қилинди. Ушбу корхоналарда қурол-яроғ ва ҳарбий техника, радиолокация қурилмалари, оптик ва электрон-оптик асбоблар, ўқотар ва артиллерия қуроллари модернизация қилинмоқда ҳамда металларга юқори аниқликда ишлов берилмоқда.

Аввалроқ, Мирзиёев қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш кераклигини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: