12:00 | 07.06.23

                       

Mobiuz компанияси «Хотиржам» тариф режаларини тақдим этди

Янги тарифларда мобил интернет тезлиги чекланмаган Реклама

Тарифлар чексиз ижтимоий тармоқлар ва Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқларни ўз ичига олади. Ўзбекистонда Telegram мессенжерининг 18 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бор. Машҳур ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчилари сони эса 5,3 миллиондан ошади ва янада кўпайиб бормоқда. Уларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда Mobiuz мобил оператори янги «Хотиржам» тариф режалари туркумини ишга туширди ва босқичма-босқич кенгайтирмоқда.

«Хотиржам 25» — бу энг кичик тариф. У ойига бор йўғи 25 минг сўм бўлиб, чексиз Telegram ва Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар, исталган мақсад учун 7 500 МБ ва 1 000 та SMS’ни ўзида жамлаган.

«Хотиржам 40» янада кўпроқ имкониятларни тақдим этади. У бўйича нафақат чексиз Telegram, балки чексиз Instagram, Facebook Messenger, VKontakte, Odnoklassniki, WhatsApp, Viber тақдим этилмоқда. Шунингдек, абонент Ўзбекистон бўйлаб қўнғироқлар учун чексиз дақиқалар, 15 000 МБ ва 2 000 SMS’га эга бўлади. Тариф абонент тўлови — ойига 40 минг сўм.

«Хотиржам 60» қўшимча равишда Youtube’дан ҳам чексиз фойдаланиш имкониятини беради ( Telegram, Instagram, Facebook, Facebook Messenger, VKontakte, Odnoklassniki, WhatsApp, Viber ҳам киритилган). Шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб VIP қўнғироқлар, 35 000 МБ интернет ва 3 000 та SMS-хабар ойига 60 000 сўмга тақдим этилади.

8 июн куни ушбу туркумнинг яна бир тариф режаси эълон қилиниши кутилмоқда. У бўйича батафсил маъумот билан  Mobiuz Instagram-аккаунтида танишиб чиқиш мумкин бўлади.

Mobiuz’нинг «Хотиржам» тарифлар туркумининг муҳим хусусияти мобил интернет тезлиги чекланмаганлигидадир.

Абонентлар Telegram ва ижтимоий тармоқлар орқали исталган ҳажмдаги файлларни юклаб олиши ва юбориши, онлайн транслятсиялар қилиши, ушбу хизматларнинг барча имкониятларидан фойдаланиши мумкин.

Қизиғи шундаки, ҳар қандай тариф режаларида қўшимча чексиз хизматларни улаш мумкин. Масалан, «Xотиржам 40» тарифидаги абонент чексиз Youtube истайди. Бунинг учун у «Хотиржам 60»га ўтиши ёки ўз тарифида қўшимча равишда 12 минг сўмга «Cheksiz Youtube» опсиясини улаши мумкин.

Барча тариф ва хизматларни Mobiuz мобил иловасида бошқариш мумкин.

Mobiuz «Хотиржам» тариф режаларини танлашга ҳамда «қанча мегабайтим ёки дақиқам қолди экан?», дея қайғурмасликка барчани чорлайди.

Реклама