18:14 | 23.06.24

                       

Мўғилистон Президенти Ўзбекистонга келди

Мўғилистон Президенти Ўзбекистонга келди. Ухнаагийн Хурелсух республикада 26 июнгача бўлади.

Давлат раҳбаси таклифига биноан Мўғилистон Президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бош вазир матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

23 июнь куни Ухнаагийн Хурелсух рафиқаси Лувсандорж Болорсетсег ҳамроҳлигида республикага ташриф буюрди.

Фото: Бош вазир матбуот хизмати

Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Фото: Бош вазир матбуот хизмати

Қисқа суҳбатдан сўнг, Мўғулистон Президенти ва унинг турмуш ўртоғи ташриф дастуридан ўрин олган навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: