14:48 | 24.06.24

                       

Мўғулистон Президент ташрифи доирасида 14 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади (фото).

Ўзбекистон-Мўғулистон кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган келишувларнинг салмоқли тўплами имзоланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг самарали музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Етакчилар Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат ташрифи давомида жами 14 та ҳужжат имзоланди, жумладан:

Фото: Президент матбуот хизмати
  • Савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастур;
  • Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Ҳаво алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Фото: Президент матбуот хизмати
  • Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;
Фото: Президент матбуот хизмати
  • Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  • Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  • Қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида баённома;
  • Tошкент ва Улан-Батор шаҳарлари маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: