17:29 | 20.08.24

                       

Москва аэропортида қолиб кетган ўзбеклар мурожаат билан чиқди

«Бизга ит каби муомала қилиняпти». Москва аэропортида қолиб кетган ўзбеклар яна мурожаат билан чиқди.

Москвага хизмат сафари билан борган ўзбекистонликлар ҳам Россияга киритилмаяпти. Бу ҳақда «Migrant.uz»га айни пайтда Шереметево аэропортига қамалиб қолган ўзбекистонликлар хабар берди.

«Илиқ сувга ‘Доширак’ қилиб едик, ўриндиқларда ётибмиз. Телефонларимизни роса титкилашди. Жеркиб, бақириб жуда ёмон муомала қилишяпти. Бўйимизни ўлчаб, сўлак таҳлиллари олишди», – дейди Шохимардон Магометов.

Таъкидланишича, иш юзасидан Москвага борган ўзбекистонлик бу вазият бўйича Ўзбекистоннинг Москвадаги консуллигига кўп бора қўнғироқ қилиб боғлана олмаётганини айтди. Унга кўра, айни пайтда Шереметево аэропортида 60 дан ошиқ Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилишини кутиб ўтирибди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: