8:48 | 02.09.24

                       

Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди.

Москва вилоятининг Раменск шаҳрида мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси маълум қилди.

«Ижтимоий тармоқлар Раменск шаҳрида мигрантлар оммавий муштлашув уюштиргани ҳақида хабар бермоқда. Мазкур ҳолат бўйича Москва вилояти Давлат тергов бошқармасининг тергов органлари томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 213-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди», — дейилади бошқарма хабарида.

Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикинга терговнинг бориши ва жиноятнинг аниқланган ҳолатлари тўғрисида ҳисобот тақдим этилади. Мурожаатда маҳаллий аҳоли бу борада ҳуқуқ-тартибот идоралари ва маҳаллий давлат идораларига бир неча бор мурожаат қилгани, аммо ҳалигача муҳожирларга нисбатан чора кўрилмагани алоҳида таъкидланган.