12:07 | 22.12.23

                       

Москвадаги темир йўл бекатида поезд уриб кетган йигит тирик қолди – видео

Ижтимоий тармоқларда ҳодиса оқибатида йигит вафот этгани ва у Ўзбекистон фуқаросилиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Москвадаги темир йўлининг «Куряново» бекатида поезд уриб кетган йигит тирик қолган ва тузалмоқда, деб хабар берди «ТАСС». Шунингдек, унинг ўзбекистонлик экани ҳақида тарқалган маълумот ҳам ҳақиқатга зид.

Воқеа 4 декабр куни юз берган, аммо ОАВ ва Telegram каналларида 14 декабрда пайдо бўлишни бошлаган. Видеода йигит дўстлари билан ҳазиллашиб, ҳаракатланиб келаётган поезд йўлига тушиб кетганини кўриш мумкин.

Қайд этилишича, 2005 йилда туғилган жабрланувчи зудлик билан шифохонага ётқизилган. Унинг оёғи ва тос суяги сингани аниқланган ва айни пайтда аҳволи барқарорлашгани маълум бўлган.

Россия Темир йўллари вазирлиги воқеани тасдиқлаб, 4 декабр куни соат 15:34 да «Куряново» бекатида ҳақиқатдан ҳам ушбу ҳолат содир бўлганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик болалар Россияда қор билан мангу оловни ўчиришгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: