10:40 | 20.10.23 921

Муфтий шайх Нуриддин Холиқназаров Қоҳирадаги нуфузли конференцияда иштирок этди

Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда шайх араб тилида нутқ сўзлаган.

Шайх Нуриддин Холиқназаров 18 октябр куни Қоҳира шаҳрида бошланган ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурган. Бу ҳақда муфтий ўзининг Telegram-каналида хабар берган.

Фото: Шайх Нуриддин Холиқназар Telegram-канали

Халқаро конференцияда шайх ахборот асрида турли ёт ғоялар хуружи ислом оламини ташвишга солаётгани, турли ихтилофлар юзага келаётгани ва шу каби муаммоларга ечим топишда фатво идораларининг ўрни, мусулмон аҳлининг ҳамжиҳатлигига эришишда фатвонинг аҳамияти алоҳида эканлигини таъкидлаган.

Фото: Шайх Нуриддин Холиқназар Telegram-канали

Шунингдек, муфтий бу каби муаммолар юзага келиши етарли илм ва малакага эга бўлмаган шахсларнинг фатво бериши оқибатида келиб чиқаётганини қўшимча қилган.

Фото: Шайх Нуриддин Холиқназар Telegram-канали

Муфтий бу каби муаммоларга ечим топишда ислом дини илм-маърифатга асосланган дин эканлигини тарғиб қилиш, уламолар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва одамларнинг эҳтиёжини таъминлаш кабилар эканлигини айтиб ўтган.

Фото: Шайх Нуриддин Холиқназар Telegram-канали

Шайх Нуриддин Холиқназаров сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёт ғояларга қарши самарали ишлар олиб борилаётгани ва Марказий Осиёдаги ягона Фатво маркази самарали ишлаётганини ҳам қўшимча қилган.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 177
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 425
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 987
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1108
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1433
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1147