9:13 | 10.07.24
Муниса Ризаева эгизак фарзанд кутаётгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Таниқли хонанда Муниса Ризаева мухлисларининг фарзанд ҳақидаги барча саволларига жавоб берди.
Унинг айтишича, болага исмни турмуш ўртоғи танлайди. Бу борада хонанда эрини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Боланинг жинси ҳақида ўйламаган, у Аллоҳ берганига рози бўлишини айтган.
Шунингдек, мухлисларидан бири фарзанди ҳам хонанда бўлишини хоҳлаши ҳақида сўраганида, Муниса буни хоҳламаслигини айтган.
Мухлислар орасида муҳокамаларга сабаб бўлган, унинг эгизак фарзанд кутаётгани ҳақидаги гаплар эса ҳақиқатга тўғри келмайди.
«Бу ёлғон», дейди хонанда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: