18:00 | 22.08.23 887

Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги бўлиб ўтмоқда

Кинокарвон тадбирлари 15 августдан 15 сентябргача давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон бўйлаб 15 августдан 15 сентябрга қадар «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги ўтказилмоқда.

Фото: O‘zbekkino

Сирдарё вилоятидан бошланган Кинокарвон сафари Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам бўлиб ўтди. Кинокарвоннинг илк манзили бўлган Сирдарё вилоятининг Янгиер ва Ширин шаҳарларида таниқли киноижодкорлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева, актёрлар Шавкат Комилов, Отабек Ҳақбердиев, Муқаддас Саъдуллаева, Саид Мухторов, Умид Шодмоновлар билан учрашув ташкил этилди. Халқ билан учрашувдан сўнг киноижодкорлар Янгиер шаҳридаги Мурувват уйига ҳам ташриф буюриб, беморлар ҳолидан хабар олишди.

Фото: O‘zbekkino
Фото: O‘zbekkino

Шу билан бирга, кинокарвон тадбирлари доирасида «Бардош» ва «Судя» бадиий фильмлари намойиш этилди.

Фото: O‘zbekkino

 

Фото: O‘zbekkino

«Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» шиори остида ўтказилаётган тадбирлар республика бўйлаб давом этиши режалаштирилган. Киноойлик давомида 50 дан ортиқ бадиий, анимацион ва ҳужжатли филмларнинг намойишлари ўтказилади. Бундан ташқари давлат телеканалларида ҳам миллий филмларнинг телевизион намойиши бўлиб ўтади.

Фото: O‘zbekkino

 


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 139
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 310
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 419
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 466
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 243
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 487