13:30 | 19.08.24
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари 7,5 йилга қамалди.
Наманган вилоятида 2023 йил декабрь ойида Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов қамоққа олингани хабар берилганди.
Маълум қилинишича, Саидаҳмад Султонов суд ҳукми билан Жиноят кодекси 167 моддаси (Жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168 моддаси (Жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 205 моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Унга 3 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда, шу жумладан ҳокимлик тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Аввалроқ, Уй-жой коммунал хўжалиги вазири ва ҳоким бўлиб ишлаган Музаффар Салиев 7 йилга қамалгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: