21:18 | 11.07.24

                       

Наманганда 24 ёшли йигитнинг жасади топилди

Наманганда спорт майдонидан 24 ёшли йигит ўлик ҳолда топилди.

Давлатобод тумани «Мустақиллик» маҳалласидаги «От чопар» спорт майдонидан 2000 йилда туғилган боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Bugun.uz га хабар берди.

Маълум қилинишича, 10 июль куни соат 12:45 да «Мустақиллик» маҳалласидаги «От чопар» спорт майдонидан Наманган шаҳар «Дўстлик» кўчасида яшовчи 2000 йилда туғилган йигитнинг жасади топилган. Шу куни соат 13:00 да Давлатобод туман ИИБ га бу ҳақида хабар берилган.

Ҳодиса жойига туман прокурори, ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи ва тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан йигитнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: