20:12 | 18.06.24

                       

Наманганда 29 ёшли аёл ўзини ёқиб юборди

Наманганда 29 ёшли аёл ўзини ёқиб юборди. Аёл 96 фоиз куйиш тан жароҳати билан вафот этган.

Наманганда ўзини ёққан аёл вафот этди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Қайд этилишича, Янгиқўрғон туманида туғилган 29 ёшли Р.Қ. 10 июнь куни оилада юзага келган келишмовчилик туфайли яшаш уйи ҳовлисида ўзига бензин сепиб, ёқиб юборган.

Аёл 96 фоиз куйиш тан жароҳати сабаб 17-июнь куни вафот этган. Аёлнинг 4 фарзанди бор, муқаддам судланмаган ва ҳеч қаерда ишламаган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: