20:12 | 14.06.24

                       

Наманганда 35 ёшли фуқарони 20 млн пулини ўғирлаган жиноятчи қўлга олинди

Наманганда 35 ёшли фуқарони 20 млн пулини ўғирлаган жиноятчи қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Наманганда ўзгалар номига «Онлайн кредит» расмийлаштирган фирибгар йигит қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи 35 ёшли Т.Р. ИИОга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг номига 20 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришни сўраган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Т.Д. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, гумонланувчи Т.Д., жабрланувчи Т.Р.га SMS хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, унинг номидан 20 миллион онлайн кредит расмийлаштириб, мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси (Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш учун асослар) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: