9:37 | 11.09.24
Наманганда 426 млн сўмлик «свет» ўғирлаган тадбиркор қамоққа олинди.
Республика ва ҳудудий штаблар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Наманган шаҳрининг «Зарбдор» маҳалласида тадбиркор ўзининг дўконидаги электр қурилмаларини тижорат мақсадида ҳисобга олиш ускунасидан ташқари ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, жами 426,3 млн сўмлик 157,9 минг кВт/соат электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.матбуот хизмати хабар берди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: