10:51 | 14.08.24
Наманганлик эркак қариндоши ва унинг вояга етмаган болаларини қасддан пичоқлаб, ўлдирди.
Наманганда 3 кишини ўлдирган эркакка жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган вилояти Поп туманида 9 август куни соат 21:40 ларда Боён маҳалласида яшовчи А.М. қариндоши М.Р. (аёл)нинг яшаш хонадонига борган. Эркак ва аёл ўртасида аввалдан мавжуд бўлган мулкий низо сабабли жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг, А.М. аёл ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларини пичоқлаб, қасддан ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган.
Маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов харакатлари олиб борилмокда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: