19:56 | 14.08.24
Наманганда фуқаронинг пулини кўпайтириб беришини айтиб, ундан 10 млн сўм олган «трейдер» ушланди.
Наманганда фуқарони алдаб, унинг пулларини ўзлаштирган «трейдер» қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган вилоятида яшовчи аёл У.М. ариза билан мурожаат қилиб, 10 миллион сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Р.Н. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Р.Н., жабрланувчи аёл У.М. билан Telegram орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 10 миллион сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.И.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: