16:21 | 19.06.24

                       

Наманганда икки нафар қизни девор босиб қолди

⚡️Наманганда кучли сел оқибатида икки нафар қизни девор босиб қолди. Қизлардан бири ўта оғир жароҳатлар билан вафот этган (видео).

Наманган вилояти Чуст туманида 14 ёшли қиз девор босиб қолиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум қилинишича, 17 июнь куни соат 16:00 ларда Чуст тумани, «Тоймособод» маҳалласида яшаган 14 ва 16 ёшли қизларни кучли ёмғир оқибатида қулаб тушган девор босиб қолди. Қизлардан бири воқеа жойида вафот этган, иккинчиси эса тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳодиса жойи туман прокурори раҳбарлигидаги тезкор тергов гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилиб, процессуал ҳужжатлар расмийлаштирган.

Аниқланишича, қизнинг ўлими ўта оғир жароҳатлар оқибатида келиб чиққан. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасининг дастлабки маълумотида, вояга етмаган қизнинг танасида қўшма шикаст, чаноқ суякларини, ўнг болдир сякларини силжиган синиши, тананинг кўплаб шилинмалари борлиги, ҳолати оғир ҳолатдалиги кўрсатилган.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.