10:40 | 11.08.24
«Ўзи умуман бу тўғрисида маълумотга ҳам эга эмасмиз». Наманганда аёл қорнида тиббий дока ва резина қўлқоп қолиб кетганига маъсуллар муносабат билдирди.
Наманганда аёл қорнида тиббий дока ва резина қўлқоп қолиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар очиқланди.
Қайд этилишича, 11 май санасида 33 ёшли аёл кесарча кесиш амалиёти билан фарзанд дунёга келтирган.
«Кўп беморларнинг жарроҳлик амалиётидан сўнг, ичида бинт ёки бошқа нарсалар қолиб кетар экан. Авваллари эшитсам, кулгили туюлар эди. Бундай бўлиши мумкин эмас, дердим. Энди ўз кўзим билан кўрганим сабаб сизларга инсон қадри бир тийин эканига амин бўлдим. Кесерва орқали она бўлган синглимизнинг ичидан икки ойдан бери икки маротаба «марли» ва резина қўлқоп чиқяпти. Синглим — отамдан меросим. Шу яшаб турсин. Боласику нобуд бўлди, униси энди худодан, лекин синглим бизга керак», — деди аёлнинг акаси, журналист Нозим Абдулла.
Нозим Абдулла Facebookʼда ёзишича, синглисининг соғлиғидаги муаммолар сабаб икки ойдан бери иссиғи тушмаяпти. Операцияни ўтказган тиббиёт бирлашмасидаги маъсуллар аёл билан боғлиқ бўлган ҳолатдан хабарлари йўқлигини айтди.
«Ўзи умуман бу тўғрисида маълумотга ҳам эга эмасмиз. Хабарлар тарқалгандан сўнг, биз аниқлик киритдик. Аслида тиббиётда бўлиши мумкин эмас. Мана амалиётда ҳамшира ҳар бир нарсаларни санаб, кузатиб туради. Она қорни ёпилаётганда нечта бўлса, шунчасини санаб олади. Бу аёлда текширувлар ўтказилган. Бунақанги асоратлар аниқлангмаган. Лекин бу аёл туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилмаган», — деди Чортоқ ТТБ бош шифокор ўринбосари.
Ҳужжатларда қайд этилган барча маълумотлар қайта кўриб чиқилди. Айтишларича, она соғлом бўлган ва амалиёт яхши ўтган. Сўнгги текширувларда ҳам қоринда ҳеч нарса аниқланмаган. Аёл уч ой давомида бир неча маротаба шифокорларга мурожаат қилган. Бир муддат даволанган ҳам. Аёл ўзи ҳамшира бўлгани сабабли уй шароитида ҳам тиббий муолажалар олиб борган.
«Ичимдан биринчи юмолоқланган бинт, у қорайиб кетган бинтми чиқди. У бинтни орасида салафани ҳам бор. Кейинги сафар, ўша видео қилганман, бир нарсани қолдиғи чиқди. Мен резина перчаткани қолдиғи деб ўйладим. Ҳайрон бўлдим бу нарсаларни кўриб. Нимадан экан бу? Бепарволикми? Фарзандим нобуд бўлдику. Мурожаатим сабаби, эътиборли бўлишсин. Мен каби азоб чекмасин бошқалар», — деди аёл.
Аввалроқ, Соғлиқни салқаш вазирлиги ҳолатни тўлиқ назоратга олганини маълум қилган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: