11:25 | 04.01.24
Айбдор деб топилган шахсга 3 ярим йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Bugun.uz маълумотларига кўра, Наманган вилоятида 37 ёшли Муртоза исмли шахс Telegram мессенжеридаги гуруҳда синфдошларига ҳар ой пул йиғиб ўтириш бўлаётгани, аммо баъзилар пул бермаётганини ёзиб қолдирган.
Бунга жавобан эса унинг синфдоши Бобир «ҳеч ким кассир эмас»лигини билдириб, унга «ошқовоқ каллани ишлатиши» кераклигини ёзган. Шундан сўнг, шахсий ёзишмада давом этган тортишувда икки синфдош кўришиб гаплашиб олишга келишган.
Бобир Муртозанинг уйига борган ва у ерда келиб чиққан муштлашувда оғир тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан бўлиб ўтган суд ҳукмига кўра, Муртоза Жиноят кодексининг 104-моддаси билан айбли деб топилган ва унга нисбатан 3 ярим йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. Шунингдек, Бобирга етказилган зарар қоплангани ва ҳозирда икки дўст ярашиб олгани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижондаги «Дўстлик» пости яқинида Андижон Машинасозлик институти талабаси севган қизининг акалари билан муштлашгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: