23:15 | 10.07.24

                       

Наманганлик 32 ёшли фуқаро сохта ҳаволага кириш оқибатида пулларини йўқотди

Наманганлик 32 ёшли фуқаро сохта ҳаволага кириш оқибатида пулларини йўқотди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Наманганлик фуқаронинг пулларини ўмарган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинган Наманган вилоятда яшовчи 23 ёшли Х.Б. Тelegram орқали 32 ёшли С.Ф. билан танишган. Ҳуқуқбузар фуқарога турли хил мазмундаги хабар (ҳавола) жўнатиб, унинг банк маълумотларини қўлга киритган. Шундан сўнг, Х.Б. фуқаронинг банк картасидаги пулларни ўғирлаган.

Ҳолат юзасидан Х.Б.га нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми «б» банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: