14:16 | 01.11.24
Навоий педагогика институти негизида Навоий давлат университети ташкил этилади. Унда эҳтиёж юқори бўлган сунъий интеллект, логистика, инвестицияларни бошқариш каби замонавий йўналишлар очилади.
«Навоий давлат университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида маълум қилинди.
Қарорга кўра, Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университети ташкил этилади. Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишларини университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига университет дипломи берилади.
Университетда 2025/2026 ўқув йилидан эҳтиёж юқори бўлган қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:
Янги ташкил этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича хорижий давлатлар ва республикадаги етакчи олий таълим ташкилотлари билан иккита диплом беришга асосланган қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади.