12:40 | 23.10.23 1770

Навоий вилоятининг иккита туманига янги ҳокимлар тайинланди

Улар олдин вилоят ҳокими ва ИИБ бошлиғи ўринбосарлари бўлишган.

Бугун, 23 октябр куни Навоий вилоятининг Хатирчи ва Қизилтепа туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими тегишли қарор қабул қилган.

Вилоят ҳокимининг қарори билан Хатирчи тумани ҳокими лавозимига Умиджон Адизов тайинланган. У бугунги кунга қадар вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, ЖХХ бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, ушбу қарор билан вилоятнинг Қизилтепа тумани ҳокими лавозимига Бекзод Бобомуродов тайинланган. У ушбу лавозимга қадар, 2020 йил октябр ойидан буён Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Хатирчи туманининг собиқ ҳокими Сайфиддин Низомов 2023 йил 11 июл куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида лавозимидан олинганди. Қизилтепа туманининг аввалги ҳокими Улуғбек Файзиев эса вилоят ҳокимининг қарори билан лавозимдан озод этилган.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 144
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 310
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 419
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 466
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 243
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 487