8:18 | 27.06.24

                       

Навоийда 110 млн сўм эвазига ер олиб беришни ваъда қилган фуқаро аниқланди

Навоийда 110 млн сўм эвазига ер олиб беришни ваъда қилган фуқаро аниқланди. У 45 млн cўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қизилтепа туманида 24 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро Г.И. фуқаро Қ.Д.нинг ишончига кириб, унга Кармана тумани «Кумушкон» МФЙ ҳудудидаги 24 сотих захирадаги ер майдонини 110 миллион сўм эвазига унинг номига расмийлаштириб беришини айтган. У шундан 45 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: