23:15 | 24.06.24

                       

Навоийда 17 минг АҚШ долларига Америкага юборишни ваъда қилган шахс аниқланди

Навоийда 17 минг АҚШ долларига Америкага юборишни ваъда қилган шахс аниқланди. У олдиндан 6 000 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Республиканинг икки вилоятида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Э. фуқаро Л.Қ.нинг ишончига кириб, уни 17 500 АҚШ доллари эвазига Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.А. фуқаро З.Л.ни танишлари орқали Германия давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 5 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: