13:27 | 01.11.24
Президент Навоийда янги – 2025 йилни «Алишер Навоий йили» деб эълон қилиш таклифини билдирди.
Шавкат Мирзиёев Навоийда 2025 йилни «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Давлат раҳбари Навоий вилояти Ўзбекистоннинг маънавий брендига айланиши зарурлиги таъкидланди. 2017 йил Андижон вилоятида «Бобур йили» деб эълон қилиниб, шу асосда ишлар амалга оширилган эди. Президент мана шундай тажрибани Навоий вилоятида ҳам қўллаб, янги – 2025 йилни вилоятда «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.
«Яшил макон» лойиҳаси доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида Навоийга атаб янги боғлар, хиёбонлар, яшил ҳудудлар ташкил этилади. Қуриладиган Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей ташкил этилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: