20:43 | 19.09.24

                       

Навоийда аёл янги туғилган чақалоғини сотиб юборди

Навоийда аёл янги туғилган чақалоғини 10 млн сўмга сотиб юборди.

Навоий вилояти Навбаҳор туманида аёл янги туғилган чақалоғини 10 миллион сўмга сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, Навбаҳор туманида яшовчи К.Р. ҳали чилласи чиқмаган чақалоғини 10 миллион сўмга баҳолаган. Ҳолат ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган.

К.Р. чақалоғини қўшни маҳалладаги З.С.га 10 миллион сўмга сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: