15:22 | 09.08.24

                       

Навоийда «валютчик»лар ушланди

Навоийда «валютчик»лар ушланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Навоийда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Ж. фуқаро К.Х.га жами 5 000 АҚШ долларини 63,3 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 1 900 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Ў. ва С.А. фуқаро Н.Ф.га жами 3 000 АҚШ долларини 37,9 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: