16:15 | 17.08.24

                       

Навоийда Жанубий кон бошқармаси ўринбосари пора билан ушланди

Навоийда Жанубий кон бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари 5 минг доллар пора билан қўлга олинди. У олдин ҳам 4 нафар фуқародан 9 минг доллар олган.

Жанубий кон бошқармасининг бўлим бошлиғи ўринбосари ишга киритиб қўйиш эвазига пора олган вақтда ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Қўшработ туманида яшовчи 2 нафар фуқарони «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖга тегишли бошқармага киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган. У Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.

Фото: ДХХ матбуот хизмати.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, мазкур шахс 2023 йилнинг сентябрь ойида «Зармитан» конига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, Қўшработ туманида яшовчи 4 нафар фуқародан жами 9 минг АҚШ доллари олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: