12:34 | 01.03.23 386

Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан 21 фоизлик чегирма эълон қилди

Чегирмалар маҳаллий авиақатновларнинг эконом ва бизнес класс тарифларида амал қилади

Uzbekistan Airways Наврўз байрами кунлари — 18 мартдан 22 мартгача маҳаллий авиақатновларнинг эконом ва бизнес класс тарифларига 21 фоизлик чегирма эълон қилди.

Авиакомпания ахборот хизмати раҳбари Камола Икромовага кўра, байрам чегирмасини бошқа турдаги чегирмалар билан бирлаштириш тақиқланади. Қўшимча қилинишича, 2 ёшгача бўлган болалар учун чегирма амал қилмайди, лекин 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун 25 фоизлик болалар чегирмасига қўшимча равишда 21 фоизлик чегирма тақдим этилади.

Шунингдек, қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейинги кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади. Тўлиқ фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталарни қайта расмийлаштирганда, агар жўнаш саналаридан бири чегирма тугаган вақтдан кейинга тўғри келмаса, тўлиқ тариф даражасига чегирмалар қўлланилмайди.

Чипталарни авиакомпаниянинг расмий uzairways.com сайти, UzAirways мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales офислари ҳамда авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 154
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1883
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2603
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 604
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 824
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 756