14:01 | 03.07.23

                       

Непалдан Ҳиндистондага ҳужжатларсиз киришга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди

Ўзини Ўзбекистон фуқароси деб таништирган шахснинг паспорт ёки бошқа ҳужжатлари бўлмаган.

Ҳиндистоннинг Биҳар штатидага Непалдан ноқонуний тарзда киришга уринаётганда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Бу ҳақда Ҳиндистон ОАВларида тарқалган хабарларга асосланиб, Dunyo АА хабар бермоқда.

Ўзини Ўзбекистон фуқароси деб таништирган Х.М. исмли шахс ёнида паспорти ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари бўлмаган. Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ҳиндистоннинг тегишли маҳкама ва идоралари билан алоқа ўрнатиб, мазкур вазият назоратига олгани маълум қилинган.

Дипломатик миссия ватандошларимизни Ҳиндистонга сафар қилишдан олдин турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмаслик, ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақиради, — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: