13:19 | 10.10.23 2143

Нидерландиялик блогер «Афросиёб» поездида пора эвазига эконом классдан VIP классга ўтиб олди — видео

Унинг бу ишидан сўнг поезд бошлиғи лавозимидан олинган.

Ижтимоий тармоқларда нидерландиялик блогер «Афросиёб» тезюрар поездида 15 доллар эвазига эконом классдан VIP классга ўтиб олгани акс этган видео тарқалди. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Видеода поездда ҳаракатланаётган блогер ўзининг қандай қилиб эконом классдан VIP классга ўтиб олгани ҳақида ҳикоя қилиб берган ҳолда VIP классда унга ажратилган қулайликларни намойиш қилган.

«Мен шунчаки поезд ходимларининг олдига бордим ва ‘яхши мен кўпроқ тўлашим мумкинʼ, дедим. Бунга қонунан рухсат берилган деб ўйламайман. Аммо шунчаки 15 доллар тўладим ва бунга эришдим», – дейди у.

Блогер, шунингдек, унга VIP классда яратилган шароитларни намойиш қилиб, аввалига чипта учун 10 доллар тўлагани ва яна 15 доллар эвазига VIP классга ўтганини яна бир бор таъкидлаган.

«Мен ўзимни поезднинг хўжайинидек ҳис қиляпман», дейди у.

Ушбу тасвир ижтмоий тармоқларда тарқалганидан сўнг «Ўзтемирйўлйўловчи» бунга муносабат билдириб, воқеа 2023 йилнинг 6 июл санасида бўлгани, 10 июл куни эса поезд бошлиғи мазкур ҳолат бўйича лавозимидан озод қилинганини маълум қилди. Вагон кузатувчилари стюардларга бу каби ҳодисалар қайтарилмаслиги бўйича тегишли йўриқномалар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

«Ҳозирги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи ‘Афросиёб’ электропоездларининг барчасида ишчи гуруҳ томонидан текширув амалга оширилмоқда. Бу каби ҳолатлар қайтарилмаслиги учун назорат ўрнатилган. Сизлардан эски маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз!», дейилади хабарда.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 920
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 858
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 531
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 441
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1141
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 941